Среда, 31 Август 2022 11:42

Темир йўл транспорти саноат корхоналари маҳсулотлари ярмаркаси янги ҳамкорлик алоқалари учун макон вазифасини ўтамоқда. Featured

Written by
Rate this item
(1 Vote)

Маълумки, "Қуюв-механика заводи" ШКда темир йўл транспорти саноат корхоналари маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ярмарка давомида маҳсулотлар қатори, ишлаб чиқариш қувватлари, маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда корхона дастгоҳлар парки тадбиркорлар, саноат ишлаб чиқарувчилари ҳамда кенг жамоатчиликка яқинда таништирилмоқда.

Ярмарка доирасида бир қатор маҳаллий ва хорижий компаниялар билан маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича меморандум ва шартномалар имзоланмоқда. Хусусан, куни кеча Қозоғистоннинг энг йирик темир йўл операторларида бири "Исткомтранс" МЧБнинг (ТОО "Исткомтранс") Ўзбекистондаги расмий вакили билан темир йўл маҳсулотлари - юк вагонлари, локомотивлар эҳтиёт ва бутловчи қисмларини, турли қийинлик даражасидаги металлоконструкцияларни ишлаб чиқариш, шунингдек, ҳаракат таркибини модернизация қилиш ва таъмирлаш бўйича меморандум имзоланди.

Read 786 times Last modified on Четверг, 21 Декабрь 2023 11:56

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.