“Қуюв механика заводи” ШК ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан корхона ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга жалб этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил қилиш мақсадида спортнинг стол теннис, шашка ва шахмат турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа давомида энг кучлилар саралаб олинди ва ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи логотипи туширилган футболкалар тақдим этилди.