Вторник, 15 августа 2017 10:15

Корхонада "Темирйўлчилар куни" касб байрами кўтаринки руҳда нишонланди.

Автор


           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августда қабул қилинган “Ўзбекистон  Республикаси темирйўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5128-сонли фармонига асосан "Қуюв-механика заводи" ШК меҳнат жамоаси ўртасида касб байрами кўтаринки рухда нишонланди. Тадбирни кириш сўзи билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Қуюв механика заводи” шуъба корхонаси директори  Ш.Т.Кадиров  очиб берди ва барча темирйўлчиларни касб байрами билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди. 

         Ушбу байрам  муносабати  билан,  темир  йўл соҳасида  амалга  оширилаётган ижтимоий- иқтисодий  ислохотларда ва Республика  ҳукумати  томонидан  олиб  борилаётган  ички ва  ташки  сиёсатининг  туб  моҳиятини  кенг  омма  ўртасида  тарғиб  этишда ўзининг билимини  ва  маҳоратини, куч  ва  ғайратини  сафарбар  этиб келаётган  ишчи-ходимларнинг 9 нафарига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг “Фахрий Ёрлиқлар”и  ҳамда ҳар бирига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдоридан пул мукофоти берилди. 5 нафар ходимга Номи ёзилган соатлар берилди.   

       Шу билан бир қаторда касаба уюшма  ишларида  фаол  қатнашаётган ишчи -  ходимлардан  10 нафарига касаба уюшмасининг “Фахрий ёрлиқлари” ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул мукофотлари,  28 нафар ишчи-ходимларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек,  5 нафар ишчи-ходимларга “Заводнинг фахрий ветерани” унвони берилди.   

        Байрам тадбири давомида ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони безатилди ва  Ўзбек эстрадасининг хонандалари  ижросидаги куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар ишчи-ходимларнинг кайфиятларини кўтарди.  

 

Последнее изменение Пятница, 13 октября 2017 10:58