Среда, 10 мая 2017 11:23

Ғалаба муборак!

Автор

         “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқармалар, марказлар, “Тошкент” минтақавий темир йўл узели, корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол турига қизиқишини янада кучайтириш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги мусобақалари ташкил этилди. 

         “Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида бўлиб ўтган мусобақаларда ёш темирйўлчилар мини футбол бўйича ўзаро куч синашишди ва энг кучлилар саралаб олинди. Ушбу мусобақада корхонамизнинг футбол бўйича терма жамоа аъзолари фаол иштирок этиб, мусобақанинг мутлоқ ғолибига айланди ва "Республика Кенгаши Кубоги"ни қўлга киритди.



Последнее изменение Пятница, 13 октября 2017 10:26