Понедельник, 13 ноября 2017 05:58

Корхонада ёшлар иттифоқи етакчиси сайланди

Автор

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил   5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони,  2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг 17.07.2017 йил 1276-НЗ-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида корхонада ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда корхона директори Ш.Т.Кадиров, касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.К.Султанов, маънавият маърифат услубчиси Ё.Э.Усмонова, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ даги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Р.Хакимов ва фаол ёш ишчи-ходимлар иштирок этишди.   



       Корхонада ёшлар манфаатларини ифода этувчи ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотнинг олдида турган мухим вазифалар ва уларни руёбга чиқариш учун ёшлар етакчилигига 3 нафар номзодлар рўйхати тақдим этилди.   Энг кўп овоз билан корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташкилий ишлар бўйича йўриқчиси Неъматова Хилола Абдумалик қизи номзоди “Қуюв механика заводи” ШК ёшлар иттифоқи етакчиси вазифасига муносиб деб топилди.  

    

Последнее изменение Понедельник, 13 ноября 2017 08:42