OITIS_Jamol

OITIS_Jamol

Завод посетили делегации представителей шестьдесят шестого заседания Комиссии вагонного хозяйства

           6 сентября 2018 г. в соответствии с приказом АО «Узбекистон темир йуллари» завод посетили делегации представителей шестьдесят шестого заседания Комиссии вагонного хозяйства железнодорожных администраций государств-участников Содружества, Грузии, Латвийской, Литовской и Эстонской Республик. Делегации ознакомились с основным производством и номенклатурой выпускаемой продукции ДП «ЛМЗ». Делегация проявила большой интерес к совместному сотрудничеству  в целях расширения рынков сбыта и заключения контрактов.



 

















  




























8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

         8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида "Конституция бош қомусимиз" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Юридик фанлари доктори Мухитдинова Феруза Абдурашидовна таклиф этилди. Шунингдек, асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган корхонанинг 12 нафар ишчи-ходимлари «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 


Бош муҳандис тайинланди

Махмудов Отабек Гуломович  2017- йил 29- ноябрдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси таркибидаги “Қуюв-механика заводи”шўъба корхонаси Бош муҳандиси лавозимига тайинланди.

Ёшлар иттифоқига аъзоликка қабул қилиш давом этмоқда

       “Қуюв механика заводи” ШК ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари томонидан корхона ёшлари ўртасида ёшлар иттифоқининг аъзолик афзалликлари тарғиб этилмоқда ва аъзоликка қабул қилинмоқда. Шунингдек ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифалари бўйича тегишли тушунтиришлар берилмоқда.  









Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди

     “Қуюв механика заводи” ШК ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан корхона ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга жалб этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил қилиш мақсадида спортнинг стол теннис, шашка ва шахмат турлари бўйича мусобақа  ўтказилди. Мусобақа давомида энг кучлилар саралаб олинди ва  ғолибларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи логотипи туширилган футболкалар тақдим этилди.        

        

Корхонада ёшлар иттифоқи етакчиси сайланди

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил   5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони,  2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг 17.07.2017 йил 1276-НЗ-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида корхонада ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда корхона директори Ш.Т.Кадиров, касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.К.Султанов, маънавият маърифат услубчиси Ё.Э.Усмонова, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ даги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Р.Хакимов ва фаол ёш ишчи-ходимлар иштирок этишди.   

 

 


       Корхонада ёшлар манфаатларини ифода этувчи ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотнинг олдида турган мухим вазифалар ва уларни руёбга чиқариш учун ёшлар етакчилигига 3 нафар номзодлар рўйхати тақдим этилди.   Энг кўп овоз билан корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ташкилий ишлар бўйича йўриқчиси Неъматова Хилола Абдумалик қизи номзоди “Қуюв механика заводи” ШК ёшлар иттифоқи етакчиси вазифасига муносиб деб топилди.