OITIS_Sohib

OITIS_Sohib

Корхонада "Темирйўлчилар куни" касб байрами кўтаринки руҳда нишонланди.


           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августда қабул қилинган “Ўзбекистон  Республикаси темирйўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5128-сонли фармонига асосан "Қуюв-механика заводи" ШК меҳнат жамоаси ўртасида касб байрами кўтаринки рухда нишонланди. Тадбирни кириш сўзи билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Қуюв механика заводи” шуъба корхонаси директори  Ш.Т.Кадиров  очиб берди ва барча темирйўлчиларни касб байрами билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди. 

         Ушбу байрам  муносабати  билан,  темир  йўл соҳасида  амалга  оширилаётган ижтимоий- иқтисодий  ислохотларда ва Республика  ҳукумати  томонидан  олиб  борилаётган  ички ва  ташки  сиёсатининг  туб  моҳиятини  кенг  омма  ўртасида  тарғиб  этишда ўзининг билимини  ва  маҳоратини, куч  ва  ғайратини  сафарбар  этиб келаётган  ишчи-ходимларнинг 9 нафарига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг “Фахрий Ёрлиқлар”и  ҳамда ҳар бирига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдоридан пул мукофоти берилди. 5 нафар ходимга Номи ёзилган соатлар берилди.   

       Шу билан бир қаторда касаба уюшма  ишларида  фаол  қатнашаётган ишчи -  ходимлардан  10 нафарига касаба уюшмасининг “Фахрий ёрлиқлари” ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул мукофотлари,  28 нафар ишчи-ходимларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек,  5 нафар ишчи-ходимларга “Заводнинг фахрий ветерани” унвони берилди.   

        Байрам тадбири давомида ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони безатилди ва  Ўзбек эстрадасининг хонандалари  ижросидаги куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар ишчи-ходимларнинг кайфиятларини кўтарди.  

 

Асамов Бахтибек Тургунович

Асамов Бахтибек Тургунович  2017- йил 11- июлдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси таркибидаги “Қуюв-механика заводи”шўъба корхонаси Ишлаб чиқариш ва диспетчерлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Кадиров Шарафиддин Тахирович

Кадиров Шарафиддин Тахирович  2017- йил 4- июлдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси таркибидаги “Қуюв-механика заводи”шўъба корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Хакимов Бекмурот Бахтиёрович

Хакимов Бекмурот Бахтиёрович 2017- йил 6- майдан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси таркибидаги “Қуюв-механика заводи”шўъба корхонаси директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Полученные сертификаты

В 2016 - 2017 г.г.  на серийно выпускаемую предприятием нижеследующую продукцию получены сертификаты соответствия, выданные органом по сертификации в соответствии с Техническим регламентом  Таможенного союза ТР ТС 001/2011 «О безопасности железнодорожного подвижного состава»:

- Рамы боковые тележек грузовых вагонов

- Балки надрессорные тележек грузовых вагонов

- Тележки двухосные для грузовых вагонов модель 18-9597 тип 2

- Полувагоны универсальные с разгрузочными люками объемом кузова 92 м3 модель 12-9922

- Крытые вагоны с уширенными дверными проемами объемом кузова 158 м3 модель 11-9923

- Вагоны-хопперы для перевозки цемента модель 19-9596

- Хомуты тяговые автосцепки